Ёш истеъдод вакили Билолдан шўх таронани қарши олинг!
Бир неча видеоклиплар орқали танилишга улгурган ёш иқтидор эгаси Билол Исҳаков бугун ижодидаги навбатдаги таронани тақдим этди. Шўх оҳангдаги бу қўшиқ юртимизнинг барча гўзал қизларига аталади.
"Сурхон қизи" дея ном олган қўшиқ рақсбоп йўналишда бўлганлиги сабаб кўплаб мухлислар қалбидан жой олиб, баҳорий кайфият баҳш этса, ажаб эмас. Сурхон оҳанглари авж урган таронанинг сўзи ва мусиқаси муаллифи Фарҳод бўлиб, аранжировкаси устида Жасур Бадалбоев ишлаган. Бу тарона илк марта "Ўзбегим Таронаси" радиоси орқали жаранг сочиб, бир қатор тингловчиларнинг самимаий фикрларига ва яхши баҳоларига эриша олди.
Маълумотларга кўра, тез кунда бу қўшиқ учун ишланган видеоклип ҳам мухлислар эътиборига ҳавола этилади. Жасур Шаметов Жамшид Хожиниёзов ғояси ва режиссёрлиги асосида клип суратга олган. Трек йўналишида тасвирга олинган клипда миллийлик руҳияти етакчилик қилади, шу билан бирга, замонавий компьютер графикасидан ҳам фойдаланиш мўлжалланган.
Тасвирга олиш жараёни қандай кечганлиги билан қизиқаётган бўлсангиз, сайтимиз орқали тақдим этилган видеороликни томоша қилинг. Бир вақтнинг ўзида эса янги таронадан ҳам баҳраманд бўлинг!