“Қотиллар ўйини” фильмининг премьераси бўлиб ўтди
17 май куни Алишер Навоий номидаги киносаройида режиссёр Лазиз Ашуралиевнинг “Қотиллар ўйини” ёҳуд “Қора қарға жодуси” номли фильмининг премьераси бўлиб ўтди. Картина тақдимотида фильм ижодкорлари билан бирга кўплаб санъат вакиллари иштирок этишди.
Бу фильмда бир қатор истедодли актёр ва актрисалар ансамбли жамланган бўлиб, жумладан, Муҳаммадали Искандаров, Шавкат Комилов, Феруза Собитова, Жамила Ғофурова, Севара Солиева Бегзод Тожиев ва бошқалар. Фильм ижодкорлари кинотақдимотга жуда катта тайёргарлик кўришган. Ҳаттоки, борган сари анъанага айланиб бораётган қизил йўлакчани ташкил қилишган.
Фильмда кўтарилган ғоя шундан иборатки, ҳозирги кунда кўпайиб бораётган турли вайронкор ўйинлар ва уларнинг оқибати ҳақида. Қолаверса фильм ота-оналарни болаларга бўлган эътиборини орттиришга ҳизмат қилади.