Ренат Собировдан янги қўшиқ премьераси
Сана: 18.04.2018
3819
Истеъдодли хонанда Ренат Собиров куни кеча мухлислари эътиборига янги қўшиғини ҳавола қилди. Унинг навбатдаги таронаси "Алдама" деб номланади. Мусиқий асар радиотўлқинлардаги премьера лойиҳаларида илиқ фикрлар билан кутиб олинди. Хонанда мазкур қўшиғи халқимизга манзур бўлишидан умидвор. Композиция Азамат Отажонов сўзи билан яратилган. Мусиқа ва аранжировка муаллифи хонанданинг ўзига тегишли.