Каниза Озарбайжонлик ҳамкасби билан дуэт куйлайди
Ўзбек шоу-бизнесида ўз йўналиши ва имиджига эга бўлган хонанда Каниза "Барибир" қўшиғи ва унга ишланган клипини намойиш қилди. Асалари образида намоён бўлган Каниза бу таронасини, ижтимоий тармоқларда ҳақорат қиладиган, куракка турмайдиган изоҳлар қолдирадиган, ичи қора ва ҳасад билан яшайдиганларга бағишлаб куйлаган.
Видеопремьерани мухлислари ҳукмига ҳавола қилар экан, у кутилаётган янгиликлар ҳақида ҳам хабар берди. Каниза тез кунда Озарбайжонлик ҳамкасби билан дуэт куйлашини маълум қилди. Унинг дуэтдоши Элвин Мирзезаде. Хонанданинг сўзларига қараганда, у 26 февраль куни юртимизга ташриф буюриши кутилмоқда. Февраль ойининг сўнггига қадар эса дуэт тарона ёзилиши ва унга видеоклип суратга олиниши режалаштирилган. Яқин кунларда бу ҳамкорлик, яратиладиган дуэт ва клипининг тасвирга олиш жараёнидан батафсил маълумотларни тақдим этамиз. Ҳозирча, "Барибир"дан баҳра олинг.