Баён гуруҳидан навбатдаги премьера
Сана: 13.02.2018
4096
Истеъдодли ижодкорлардан иборат бўлган Баён гуруҳи вакилларининг радиотўлқинлар орқали навбатдаги таронаси жаранг сочди. Тингловчилар томонидан ижобий кутиб олинган қўшиқ “Ваъда берган сен” деб номланади. Аслида бу қўшиқ барчага таниш. Композиция 2003 йилда Фазо гуруҳи томонидан ижро этилган. Мусиқий асарнинг матни шоира, бастакор ва хонанда Шаҳноз қаламига мансуб. Бастакор эса Сергей Воробёв. Тарона Россиядаги таниқли гуруҳлардан бири “A-Studio” томонидан рус тилига ўгирилиб ҳам ижро қилинган. Орадан бироз муддат ўтиб бу қўшиқ Баён гуруҳи томонидан қайта куйланди. Ўйлаймизки, таронанинг янги талқини ҳам ўз тингловчиларини топади.