Отабек Муталхўжаевдан "Қалай-қалай" тарона премьераси
Ўзининг дилга яқин тароналари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган хонанда Отабек Муталхўжаев мухлисларини хурсанд этиш мақсадида бир зум ҳам тингани йўқ. Қизғин ижод уммонига шўнғиган хонанда бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали янги "Қалай - қалай" деб номланган қўшиғини тақдим этди. Бу қўшиқ истеъдодли шоир ваи бастакор Элдор Қаюмов билан ҳамкорликда суратга олинган бўлиб, Ботир Алиев томонидан мусиқий сайқал берилган.
"Қалай-қалай" қўшиғига хонанда видеоклип суратга олишга ҳам улгурди. Икки кун мобайнида суратга олинган бу клип учун махсус декорация қурилди. Ёзнинг ёрқин рангларидан илҳомланган ижодкорлар, клипни кўзни қувонтирадиган ранглар жилоси билан бойитишди. Унда бош ролларни Отабек Муталхўжаев ҳамда Зарина Низомутдиновалар ижро этишди.
Мини сюжетдан иборат бўлган видеомаҳсулотда 15дан зиёд эстрадамизнинг ёрқин юлдузлари иштирок этишди. Жумладан, Адиз Ражабов, Жаҳонгир Позилжонов, Жамила Ғофурова, Севара Солиева, Шаҳзода Мухамедова, Лола Аҳмедова, Муқаддас Саъдуллаева, Отабек Маҳкамов, Каниза, Азиз Раметов, "Манго" гуруҳи вакиллари, Ботир Яминов, Феруза Собитовалар қатнашиб оппоқ декорацияни ёрқин ранглар билан бўяшди.
Клип воқеалари ҳар бир мухлисни завқлқатиради ва яхши кайфият улашади. Тез кунда ушбу видеоклипни сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эга бўласиз. Шундай экан, бизни кузатишда давом этинг.