Юлдуз Турдиева Озарбайжонлик ҳамкасби билан дуэт куйлади
Сана: 12.01.2018
5115
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева айни дамда Озарбайжонда гастрол сафарида. Хонанда мазкур давлатдаги ҳамкасблари билан танишиш, улар билан тажриба алмашиш билан бирга, бир қатор қўшиқлар яратишга ҳам улгурди. Ушбу тароналардан бири "Ман девонаман" деб номланган бўлиб, озарбайжон тилида куйланган. Мусиқий асар эса Рубаил Азимов билан ҳамкорликда яратилган. Шу билан билан бу давлатнинг машхур хонандаларидан бири бўлган Комила Навиева билан Озарбайжон халқ қўшиқларидан бўлган "Сари галин" таронасини бирга ижро қилишди. Яқин кунларда бу икки ижод маҳсули ҳукмингизга ҳавола этилади.