Битирувчилар учун Самарқандда катта байрам ташкил этилди
2013-2014-йил Самарқанднинг барча олий таълим муассасалари, ўрта махсус ва мактаб битирувчилари учун бу йил унутилмас воқеа сифатида бир умрга ёдда қоладиган бўлди.
Ҳар бир ёш авлод таълим олиш жараёнида битирув кечаси муҳим аҳамиятга эгадир. Бу йил эса Самарқанд ёшларининг қалблари бир олам завққа тўлди.
Дўстона ва кўтаринки кайфиятда ўтказилган концерт дастури давомида ёшларнинг бир қатор севимли хонандалари ўзларининг ижод намуналари билан битирувчиларни хушнуд этишди.
Хусусан, байрамнинг энг кульминацион нуқтаси, яъни финал қисмида Сардор Раҳимхоннинг чиқиши кутилмаган туҳфа бўлиб, битирувчилар ҳақиқий байрам нафасини ҳис қилишди.
Сардор Раҳимхон финалда “Азизим”, “Ватан” каби қўшиқларини ижро қилди. Сардор Раҳимхоннинг айтишича, эндиликда бутун Республикамиз бўйлаб гастроль сафарини бошлаган ва ҳар бир вилоятдаги мухлислари учун концерт дастурини тақдим этади.