"Popcorn" журналининг 5-сонини қўлга киритишга шошилинг

Сана: 06.06.2014 4836 қайноқ

Хабарингиз бор, ҳар ойда "Popcorn" журнали чоп этиб келинади. "Tarona Records" компанияси ва "Ўзбегим Таронаси" радиоси муассислигида тайёрланадиган журналнинг навбатдаги 5-сони чоп этилди. 

Журналнинг бу сони ҳам аввалгилари сингари сиз учун кўплаб қизиқарли ва кутилмаган маълумотларни ҳадя этади. Журналга киритилган бир неча қизиқарли саҳифалар ва ёрқин фотосуратлар шоу-бизнес олами вакиллари ижоди ва ҳаёти билан боғлиқ янгиликлардан бохабар этади. Эстрадамизнинг кўзга кўринган юлдузлари, актёрлари ва умуман ижодкорларнинг санъат оламига кириб келишидан олдин қандай касб билан шуғулланганлигини биласизми? Бу маълумотларнинг барчаси  "Popcorn" журналининг 5-сонида. Ўзбекистон халқ артисти Насиба Абдуллаеванинг 10 та ҳаётий маслаҳати эса ҳар бир инсон учун фойдали бўлиши аниқ. Шаҳзоданинг май ойидаги яккахон концерт дастурида нафақат меҳмон, балки иштирокчи сифатида ҳам ўз ҳиссасини қўшган Аслан Гусейнов билан ўтказилган эксклюзив суҳбат орқали унинг ички дунёси ва серқуёш мамлакатимиз ҳамда юртдошларимиз ҳақидаги фикрлари билан танишишингиз мумкин. 

Бундан ташқари, журналнинг ёрқин ва қизиқарли саҳифалари сизни бефарқ қолдирмайди. Шундай экан,  "Popcorn" журналининг 5-сонини қўлга киритишга шошилинг!  

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol