Хонанда Динейра узоқ кутилган қўшиғини премьера қилиш арафасида
Истеъдодли хонанда Динейра томонидан янги қўшиқ тақдимотини интиқиб кутаётган мухлислар талайгина. Интизорлик билан кутаётган мусиқа шинавандалари учун Динейрадан ажойиб янгилик. Хонанда янги “Билмадинг” номли қўшиғини яқин кунларда оммага тақдим этишини маълум қилди. Мазкур тарона илк бор “Тарона шоу” янги йил галаконцертида жаранг сочгани кўпчиликка маълум. Концертда премьера қилинган бу қўшиқ дастурга ташриф буюрган мухлисларга манзур келди. Илк ижро этилган бўлишига қарамай, ўз тингловчиларини топди. Эндиликда эса Динейра мухлисларнинг талаб ва истакларига биноан бу ижод маҳсулини тезроқ яъни шу кунларда радиотўлқинлар орқали премьера қилишни режалаштирди. Беном гуруҳи вакиллари Сарвар ва Комил билан ҳамкорликда ёзилган бу композиция ўйлаймизки, хонанданинг мувофаққиятли қўшиқларидан бири бўлади.