Барно тез кунда янги қўшиғини тақдим қилади
Сана: 07.06.2018
3666
"Беҳуда", "Айт шамол" қўшиқлари билан халқимиз назарига тушган истеъдодли хонанда Барно яна бир янги тарона устида иш олиб бормоқда. Композиция "Ёлғизман" деб номланган бўлиб, хонанда уни яратишда Сарвар ва Комил билан ҳамкорлик қилган. Мусиқий асар яқин кунларда радиотўлқинлар орқали намойиш этилиши режалаштирилган. Барнонинг бу қўшиғи ҳам, аввалгилари каби, мусиқа шинавандаларига манзур келади деб ўйлаймиз.