ДАВРОН ЭРГАШЕВДАН 5 ЙИЛЛИК ТАРОНАНИНГ ПРЕМЬЕРАСИ
Айни пайтда яна қизғин ижод оламига шўнғиб кетган Даврон Эргашев премьераларни кетма-кетлигини узлуксиз давом эттириб келмоқда. 2 июнь куни “Ўзбегим таронаси” радиосида янграган “Бир сени” номли янги таронаси фикримиз исботидир.
Хонанда айни кунларда янги ижод маҳсулларини тақдим этишда давом этар экан жорий йилда бир пайтлар ҳит бўлган ва ижодида янгилик бўлиб кирган “Марио” номли қўшиқдек янгича йўналишда тарона ҳозирлашга киришган. У қандай қўшиқ эканлиги ҳақида эса кейинроқ батафсил билиб оласиз. “Бир сени” номли таронаси бундан 4-5 йил муқаддам яратилган ва уни куйлашга аҳд қилган Даврон Эргашевнинг маълум сабабларга кўра ижро этиш вақти чўзилиб кетади.
Буни қарангки, бу айни шу кунларда насиб этган экан.
Қўшиқнинг мусиқаси ва аранжировкаси хонанда Сарвар Азимовга тегишли. Сўзи эса Тохир Муҳаммад қаламига мансуб. Жонли эфирда суҳбат қилган хонанда бошловчи Раъно Алимовага кўплаб маълумотларни ҳам айтиб ўтди.
Маълум бўлишича тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинган “Бир сени ” таронасига тез кунларда клип ҳам суратга олинар экан.
Радио тўлқинларида жаранг сочган ва айни дамда сайтимизда ҳам премьера қилинган қўшиқни сиз ҳам тинглаб унга муносиб баҳо беринг.
Зеро, тарона минглаб мухлис ва тингловчилар маъқул келди.