Санъаткорлар пахта теримида
Шаҳримизнинг Бектемир туманида “2017 йил пахта ҳосилининг “Зарбдор” ўттиз кунлигига муносиб ҳиссамизни қўшайлик” шиори остида пахта йиғим терими ҳашарчилари сафида 100 га яқин санъаткорлар, уларнинг фан клублари меҳнат қилишди. Ўзбекистон халқ артистлари Маҳмуд Намозов, Юлдуз Усмонова, Ғуломжон Ёқубов, хизмат кўрсатган артистлар Ғиёс Бойтоев, Мавлуда Асалхўжаева, Илҳом Фармонов, Зиёда, Алишер Файз, Райҳон, “Ҳандалак” қизиқчилари Зокир Очилдиев ва Ортиқ Султонов, сўз устаси Валижон Шамсиев, актриса Ҳалима Ибрагимова, эстрада хонандалари Шаҳзода, Гули Асалхўжаева, Умидахон, Улуғбек Холиқов, “VIA Marokand” гуруҳи, Дилафруз Ҳайитметова, Абдулла Қурбонов ва яна кўплаб эл суйган санъаткорларимиз пахта теримида жонбозлик кўрсатдилар.
"Пахта майдонида санъаткорлар нафақат пахта терими билан, балки куй-қўшиқлари билан ҳам пахта теримчиларига ўзгача кайфият бағишлашди. Ватанимиз равнақи йўлида уюшиб меҳнат қилиш ҳаммамиз учун фарз, меҳнат жараёнини шундай чиройли ташкил қилиб, пахта теримига ҳисса қўшаётганимиздан мамнунман, дея таъкидлайди Ўзбекистон халқ артисти Ғуломжон Ёқубов.
Шу билан бирга вилоятлардаги пахта далаларига ҳам санъаткорлар ташриф буюриб, пахта йиғим-теримига ўз ҳиссаларини қўшишимоқда.
Албатта, бу каби тадбир ва ҳашарлар халқимиз бирдамлигини ошириш билан бирга, меҳнаткашларимиз учун маданий хордиқ вазифасини ҳам ўтайди.