Карши шаҳрининг бир қатор туманларида ўзбек санъаткорлари концерт туҳфа этишди

Сана: 20.04.2015 5560

Қашқадарё вилоятининг бир қатор туманлари пойтахтдан келган санъаткорлар ташрифи билан янада файзга тўлди. Юртимизнинг кўзга кўринган актёрлари, актрисалари ва хонандаларидан ташкил топган ижодий гуруҳ Яккабоғ, Қамаши туманларида бўлиб, мухлислари кўнглини бир олам шодликка тўлдиришди. 

Маҳоратли актрисамиз Гавҳар Зокирова, актёр Мирза Азизов, хонандалардан Жасур Умиров, Воҳиджон Исоқов, Анвар Санаев, Мустафо, Ёдгор Мирзажонов ва “Сарбон” гуруҳи вакиллари мазкур ташрифдан ижобий таассуротларга эга бўлишди. Кўтаринки кайфиятда ўтган концерт давомида мухлислар севимли санъаткорлари билан бирга куйлаш ва рақсга тушиш имкониятига эга бўлишди. 

Карши шаҳрининг бир қатор туманларида ўзбек санъаткорлари концерт туҳфа этишди

Карши шаҳрининг бир қатор туманларида ўзбек санъаткорлари концерт туҳфа этишди 

Воҳиджон Исоқов томонидан сайтимизга йўлланган фотосуратларни эътиборингизга ҳавола этамиз. 

Карши шаҳрининг бир қатор туманларида ўзбек санъаткорлари концерт туҳфа этишди 

Карши шаҳрининг бир қатор туманларида ўзбек санъаткорлари концерт туҳфа этишди 

Карши шаҳрининг бир қатор туманларида ўзбек санъаткорлари концерт туҳфа этишди 

Маҳоратли хонанда ижодида эса узоқ кутилган янгилик. Ёз фаслининг илк ойида Воҳиджон Исоқов устози Алижон Исоқов билан биргаликда яккахон концерт дастурини тақдим этадилар. 

 

Карши шаҳрининг бир қатор туманларида ўзбек санъаткорлари концерт туҳфа этишди 

 

Кўплаб янги тароналар ва дуэт ижро этилиши кутилаётган концерт мухлислар учун кутилмаган туҳфаларга бой бўлиши маълум қилинди. Батафсил маълумотларни сайтимиз орқали олишингиз мумкин. 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol