Россиялик киноижодкорлар Ўзбекистонда янги сериални суратга олишни бошлади
Россиянинг НТВ телеканали янги “Юбилейный встречный” сериалини суратга олиш ишларини бошлади.
Суратга олиш ишлари Ўзбекистондаги Кинематографияни ривожлантириш маркази кўмагида амалга оширилиб, марказ ижодкорларга актёрлар кастингини ташкил этиш, моддий-техник базани мустаҳкамлашда ёрдам кўрсатмоқда.
Сериалда бош ролни Россия халқ артисти Владимир Машков ижро этади.
Фильм режиссёри Карен Оганесян.
Сериал воқеалари 1991 йилда, Собиқ Совет иттифоқининг парчаланиши арафасида бўлиб ўтади. Ўрта Осиёда жойлашган қишлоқ аҳолиси мамлакатда бўлиб ўтаётган воқеаларни эшитиб, ҳайратга тушишади. Бу вазиятда қуролланган гуруҳлар чегараларни бузиб ўтиб, ҳудуддаги вазиятни издан чиқармоқчи бўлишади.
Сериал воқеалари инсонийлик, меҳр-шавқат, нафрат ва жаҳолатга қарши туриш, Ватан муҳаббати, мусиқанинг кучи, инсонларни яхшилик сари бошлаши ҳақида сўзлайди.