Озодбек Назарбеков концерт учун янги қўшиқлар тайёрламоқда
Эл севган санъаткор Озодбек Назарбеков ҳақида гап кетганда, юракдан унинг сеҳрли тароналари тарала бошлайди. 6-23 апрель кунлари “Истиқлол” санъат саройида “Менинг бахтим” номли концерт дастурини ўтказишни режалаштирган хонанда айни кунларда янгидан-янги қўшиқлар яратиш билан банд.
Унинг режасига февраль ойида барча танланган қўшиқларни ижро этиб, ёзиб олиш киритилган.
Озодбек Назарбековнинг яна бир режасидан воқиф бўлдик! Хонанда улуғ ўзбек шоира, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодини ўрганишга киришиб кетган. Вақт топдим дегунча, китоб мутаоласидан баҳра олади. Бобурнинг ажойиб шоҳлиги-ю ижодкорлигидангина эмас, балки нақадар қалби тоза, самимий инсон бўлганига яна бир карра ишонч ҳосил қилиб , унинг босиб ўтган ҳаёт йўлларига қизиқиши янада ортиб бормоқда. Ушбу қизиқишлар сабаб ижодкор Бобурнинг қаламига мансуб бир шеърни танлаб, куйлаш истаги пайдо бўлди. Ким билади балки хонанданинг навбатдаги концертида айнан шу режа амалга ошганининг гувоҳи бўлармиз. Шунингдек, ижодкорнинг жонли ижродаги қўшиқларни тинглаш ҳам кутиляпти.
Бу галги янги қўшиқлар ҳам қалбимиздан жой олишига шубҳа йўқ, ахир Озодбек Назарбеков қўшиқ учун матнни синчковлик билан танлайди, ижодий гуруҳи билан маслаҳатлашиб, ҳар бирининг фикрини эътибордан четда қолдирмайди. Ҳар таронани нафақат тил забон, балки дили билан куйлайди. Биз эса юрак юракдан ижро этилган қўшиқ юраклардан жой олишини яхши биламиз. Яна ижодкорга келган узундан узун мактублардан ҳам хабаримиз бор. Аввал Бухоролик Мунаввара Абдуллаева йўллаган 50 метрлик нома йўлландию, сўнг ундан ўтадигани ҳайратга солган. Нақ 1111 метру 11 смлик мактубни ҳеч тасаввур этоласизми? Унда нафақат қўшиқлар матни, саҳифалар, янгиликлар, балки муҳлисларнинг чексиз меҳри жой олган. Бу меҳрни Озодбек Назарбековнинг “Зиннура” фан клуби аъзоларининг чеҳрасида ҳам кўришингиз мумкин. Мазкур фан клуб 2010 йилнинг 14 ноябрида Улуғбек Файзиев томонидан ташкил этилган бўлиб, хонанданинг асл муҳлсларидан иборат. Нима учун “Зиннура” деб қизиққанлар учун, бу ном Озодбек Назарбековнинг қизлари шарафига аталганини маълум қиламиз. Арабчадан олинган исм икки нур маъносини англатади. Фан клуб аъзолари концерт олдидан севимли ижодкорлари билан учрашув ўтказишларини хабар қиляпти. Фан клубга аъзо бўлишни истаганлар (93)3581800 рақамига мурожаат этишлари мумкинлигини маълум қилди фан клуб сардори.
Озодбек назарбеков ҳақида ижодий гуруҳ аъзолари шундай таъриф бердилар: таъсирчан, ўта кўнгилчан, атрофидаги инсонлар тақдирига бефарқ қаролмайди, яқинларига қўлдан келганча ёрдам қўлини чўзади, ишонувчан.
Биз хонандага янада баланд ижодий ютуқлар насиб этиши истагидамиз.