"Истиқлол" саҳнасида Нилуфар Усмонова Рафет Эл Роман билан дуэт куйлади
Сана: 30.08.2017
4509
Маълумки, эстрадамиз юлдузи Нилуфар Усмонова сўнгги кунларла мухлисларига кўплаб янгиликларни тақдим қилмоқда. Ҳар бир кунини янги лойиҳаларга бағишлаётган хонанданинг яна бир орзуси амалга ошди. Куни кеча у "Истиқлол" саҳнасида турк хонандаси Рафет Эл Романнинг яккахон концерт дастурида "Қараёласанми" қўшиғини бирга куйлади. Олдинроқ берган интевюларидан бирида Нилуфар Усмонова бу хонанда билан бирга бир саҳнада қўшиқ куйлаш орзуси бор эканини айтиб ўтган эди. Унинг бу орзуси юртимизда, "Истиқлол" санъат саройида, севимли хонандасининг концерт дастурида амалга ошади деб ким ҳам ўйлабди дейсиз. Тез кунларда янги қўшиғини радиотўлқинлар орқали премьера қилиш арафасида турган Нилуфар Усмоновани табриклаб қоламиз