Тез кунда мафтункор Шаҳзодадан романтик тарона премьераси
Сана: 24.08.2017
1735
Эстрадамиз юлдузи, элимизнинг суюкли хонандаси бетакрор Шаҳзода айни дамда қизғин ижод билан банд. У шу кунларда кетма кет янги лойиҳалар устида иш олиб бормоқда. У сўнгги яратилган қўшиқларидан бирини номини ошкор қилди. Хонанданинг ўзига жуда ҳам манзур келган мусиқий асар "Соғинаман" деб номланган. Тарона романтик кайфият улашадиган бўлиб, севишган қалбларга ёқиши табиий. Ҳар бир ижод намунаси билан халқимизни қувонтириб, мухлисларига меҳр-муҳаббатини армуғон этадиган Шаҳзоданинг бу таронаси ҳам бошқалари сингари барчага манзур келади деб ўйлаймиз.