Виа Мароканд яна юлдузли видеоклип суратга олдирди

Сана: 17.07.2017 4425

Виа Мароканд яна юлдузли видеоклип суратга олдирди

Бир неча кун аввал хабар берганимиздек, Виа Мароканд янги тарона ёзиб, унга видеоклип тасвирга олдириш учун тайёргарлик ишларини бошлаб юборгани ҳақида маълум қилган эдик. "Лиманария" деб номланган ушбу антиқа қўшиқ учун куни кеча видеоклип суратга олинди. Санъатимизнинг бир нечта ижодкорлари иштирок этаётган юлдузли клипнинг режиссёри Жавлон Шодмонов ва оператори Жонрид Сагдиев. Унда Виа Мароканд солистлари билан бирга, Абдулла Қурбонов, Шукрулло Исроилов, Сарвар ва Комил, Жавлон Шодмонов, Халимахоним, Умар Шамсиев, Осиё ансамбли, Виа Караван, Санжар Ҳаликов, Дилшодбек Каттабеков, Миржамол ва бошқалар иштирок этишган. Клип комедия жанрида яратилмоқда. Юқори кайфият бағишлайдиган ва бошқа ижод намуналари каби такрорланмас бўлган композиция ва клип халқимиз аҳлини лол қолдиришига шубҳамиз йўқ.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol