“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

Сана: 01.07.2017 3959

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

 Маълумки, шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ташаббуси билан Андижон вилояти бўйлаб “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” шиори остида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

Жорий йилнинг 29 июнь куни Андижон вилоятининг 4 та худудида, Андижон шаҳри, Андижон, Асака ва Олтинкўл туманларидаги 3 та умумтаълим мактабларида, 5 та касб-ҳунар коллежларида, 2 та болалар мусиқа ва санъат мактабларида (Асака туманидаги 11-сонли, Андижон туманидаги 16-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаблари), 1 та маданият ва аҳоли дам олиш марказида (Олтинкўл тумани марказий маданият ва аҳоли дам олиш маркази), 1 та “Равон тараққиёт орзуси” масъулияти чекланган жамиятида (Андижон тумани), 1 та болалар оромгоҳи (Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳи) ҳамда 1 та марказий ўйингоҳда (Андижон шаҳар “Соғлом авлод” ўйингоҳи) юқори савияда ўтказилди.
Мазкур тадбирларда 50 нафардан зиёд таниқли шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари, санъаткорлар ва эстрада хонандалари, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари иштирок этиб, тадбирларга жами 25 635 нафар ўқувчи ёшлар ҳамда аҳоли вакилларининг иштироки таъминланди. Шундан, 100 нафари умумтаълим мактаблари ўқувчилари, 910 нафар касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, 500 нафар болалар мусиқа ва санъат мактаблари ўқувчилари,
800 нафар “Равон тараққиёт орзуси” масъулияти чекланган жамияти ишчилари, 325 нафар Андижон туманидаги “Боғишамол” болалар оромгоҳи дам олувчилари, 3 000 нафари уюшмаган ёшлар ва аҳоли иштироки таъминланди.
Шунингдек, Андижон шаҳридаги “Соғлом авлод” ўйингоҳида “Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз!” номли тарғибот тадбирлари доирасида “Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!” деб номланган гала концерт ўтказилди ва унда 20 000 нафар аҳоли вакиллари ва ёшлар иштирок этдилар.
Ўтказилган тадбирлар давомида тарғибот гуруҳи аъзолари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар, театр актёрлари Гулчеҳра Носирова, Шамсиқамар Мансурова, Фотима Режаметова, хонандалар Сайёра Қозиева, Яҳё Мўминов, “Ниҳол” мукофоти совриндорлари Машҳур Райимжонов, Шаҳзод Собиржонов, Шерзод Ортиқов, хонандалар Отабек Муҳаммадзоҳид, Сардор Мамадалиев, Асилбек Нигматов, Бахриддин Зуҳриддинов, Дилафруз Ҳайитметова, Лобар Аҳмедова, Фаррух Аҳмедов, қизиқчи ва сўз усталари Шукрулло Исроилов, Валижон Шамсиевлар томонидан мазкур тарғибот тадбирларининг мақсад ва вазифалари, истиқлол берган энг олий неъмат – тинчлик ва хотиржамликнинг қадрига етиш, юртимизда яратилаётган шарт-шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиш, ҳозирги таҳликали ҳамда мураккаб даврда ён-атрофда юз бераётган воқеа-ходисаларга даҳлдорлик ҳиссини ошириш, ҳар бир инсон ўз уйини, айниқса, ўз боласини ўзи асраши, оила тинч бўлса, маҳалла, қолаверса юрт тинч бўлиши, буюк келажакни қуришда ҳар бир инсон ўз ҳиссасини қўшиши, бу буюк мақсад йўлида мамлакатимизда истиқомат қилаётган миллати, тили, дини ва ижтимоий келиб чиқишидан қатъий назар ҳар бир фуқаро бир тану жон бўлиб фидойилик кўрсатиши, шундай гўзал ва бетакрор юртда бахтиёр яшаётганлигига, оиласи, фарзандлари юзида кулгу балқиб турганига шукрона келтириши ҳақида сўзлаб бердилар ҳамда ўзларининг саҳна кўринишлари ва куй қўшиқлари орқали йиғилганларнинг кайфиятларини кўтаришга муваффақ бўлдилар.
Юзма-юз суҳбат ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирлар давомида ўқувчилар, талабалар, аҳоли вакиллари, айниқса нуроний отахону онахонлар сўзга чиқиб, бугунги тинч ва осойишта кунимизга шукроналар айтиб, байрам тадбирларини ташкил этган, аввало Юртбошимизга, қолаверса, ташкилотчиларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.
Тарғибот тадбирлари 30 июнь–1 июль кунлари вилоятнинг Балиқчи, Улуғнор, Бўз, Шаҳрихон, Марҳамат, Булоқбоши, Пахтаобод, Избоскан туманларида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

“Буюк халқимизга издош, биз ёшлар!”

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol