Фарҳод ва Ширин янги тарона ва клипини премьера қилди

Сана: 22.06.2017 2879

Фарҳод ва Ширин янги тарона ва клипини премьера қилди

 

Эстрадамизнинг энг ёқимли жуфтликларидан бири Фарҳод ва Ширин янги ижод намунасини тақдим этиш арафасида эканини аввалроқ маълум қилган эдик. Ижодкорлар мухлислари томонидан узоқ кутилган таронани клипи билан бирга премьера қилишди. "Ёқаверасан" номли композиция халқимиз орасида яхшигина оммалашишига хонандалар катта умид боғлаган. Клипи ҳам қизиқарли сюжети билан томошабинларни бефарқ қолдирмайди.
Қўшиқ ва видеоклип муаллифларига тўҳталадиган бўлсак, сўзи Зиёд Юсупов қаламига мансуб. Мусиқаси Дилшод Аҳмадшоҳ томонидан басталанган. Қўшиққа Аҳлиёр Азимов мусиқий сайқал берган. Клип режиссёри Суннат Намозов.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol