"PopCorn" тақдимот маросимига оз фурсат қолди.

Сана: 20.05.2014 4961 қайноқ

Хабарингиз бор, 17-июнь куни www.popcorn.uz сайти "Tarona Records" компанияси билан ҳамкорликда "Ёшлар танлови" шиори остида "PopCorn" тақдимот маросимини ўтказади. 

"Истиқлол" санъат саройида тантанали равишда ташкил этиладиган тақдимот маросимида сиз азиз тингловчилар ва мухлислар томонидан йўлланган энг кўп овозларни жамлаган энг яхши видеоклиплар ижрочилари рамзий "PopCorn" статуэткаси билан тақдирланади. 20 нафар ижрочи мазкур мукофотни қўлга киритиш билан бирга тантанали кечада иштирок этиш имкониятига эга бўлса, яна 5 нафар энг кўп овоз тўплаган клип ижрочиси ҳам концерт дастурида ўзининг чиқиши билан мухлисларини хушнуд этиши мумкин. Мукофот топшириш маросими ҳақида батафсил маълумотлар фақат сайтимизда. Бугундан эътиборан сиз сайтимизда келтирилган манзил орқали севимли хонандангизнинг видеоклипига овоз беришингиз мумкин. Демакки, номзодларнинг рўйхати тайёр. Ғолибларни аниқлаш учун эса сизнинг овозларингиз даркор. Фаол бўлинг ва севимли ижрочингизни қўллаб-қувватланг! 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol