Юлдуз Турдиева кетма кет янги қўшиқларини тақдим қилади
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Юлдуз Турдиева баҳор фаслини янги қўшиқлар тақдимоти билан қарши олмоқчи. У ҳозирда бир нечта янги мусиқий асарлар яратиш билан банд. Улардан бири "Топа олмаймиз" номли қўшиқ бўлиб, яқин кунларда премьера қилиниши режалаштирилган. Мазкур тарона унинг "Она мен келдим дегин" қўшиғининг йўналишида ёзилган. Премьера арафасида турган ижод маҳсулларидан яна бири "Мени унут" композициясидир. Хонанданинг хабар беришича, мазкур тарона клипи билан бирга намойиш қилинади. Ҳозирда клипни тасвирга олиш устида тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Бу ҳали ҳаммаси эмас. У янги альбом устида ҳам ишламоқда. Яратилаётган альбом ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда маълумот бериб ўтамиз. Ҳозирча хабарларимиз шулардан иборат. Бизни кузатиб боринг.