“Афсонавий 90” галаконцерти бўлиб ўтди
Сана: 22.05.2017
3702
19-20 май кунлари Туркистоннинг ёзги саройида “Афсонавий 90” номли галаконцерт бўлиб ўтди. Бу дастурда бир нечта мухлислар соғинган хонандалар иштирок этишди.
Болалик хотираларини барча томошабинларга армуғон этган концерт барчага юқори юқори кайфият улашди.
Дастурда Саҳар гуруҳи, Сетора гуруҳи, Тоҳир Содиқов, Равшан Собиров, Руслан Шарипов ва Dj Piligrim мухлислар соғинган қўшиқларни ижро этиб, концертни аъло даражада ўтишига ўз ҳиссаларини қўшишди. Концертга ташриф буюрганлар мириқиб ҳордиқ чиқаришди.