Ситора Алимжонова кутилмаган образда намоён бўлди
Сана: 02.05.2017
6800
Иқтидорли актриса, бир нечта образлари билан халқимиз меҳрини қозонган Ситора Алимжонова мухлисларини лол қолдирди. У тақдим этган янги фотосессиясида ўзгача имиджда намоён бўлди. Айни дамда унинг мухлислари ижтимоий тармоқларда қизғин баҳс олиб боришмоқда.
Ситора Алимжонова мазкур фотожамланмадан ўрин олган суратларда ретро услуб ва замонавийликни уйғунлаштиришга ҳаракат қилганини кўришингиз мумкин.
Актриса янги “Йиғладим сенсиз” номли кинокартинада бош роллардан бирини ижро қилаётганини ҳам маълум қилди. Ҳозирда суратга олиш ишлари қизғин олиб борилмоқда. Картинанинг бир қисми Кореяда тасвирга туширилиши режалаштирилган.