Муродбек Қиличeв етти йиллик танаффусдан сўнг яккахон концерт дастурини тақдим қилди
Сана: 02.05.2017
3224
қайноқ
Хушовоз хонанда, “Ниҳол” мукофоти совриндори Муродбек Қиличeв “Истиқлол” санЪат саройида “Табассум қил” деб номланган яккахон концерт дастурини тақдим қилди.
Куни кеча концертнинг илк куни бўлиб ўтди. Хоразмнинг нафаси уфуриб турган дастур Ўзбекистон халқ артисти, устоз Комилжон Отаниёзов таваллудининг 100 йиллигига бағишланди. Ижодидаги етти йиллик танаффусдан сўнг саҳнага қайтган хонанда мухлислари учун тайёрлаб қўйган кутилмаган совғаларни концерти давомида улашди.
Ўзгача файз ва меҳр-муҳаббатга бой бўлган концерт ҳақида батафсил кейинги янгиликларимизда бўлишамиз. Ҳозирча фоторепотаждан баҳра олинг.