Машҳура Эргашева танаффусдан сўнг...

Сана: 24.03.2014 5369

Бир нечта фильмларда роль ижро этиб, қўшиқлар яратиб муҳлислар эътиборига тушган хонанда Машҳура Эргашева бир оз танаффусдан сўнг яна ижодга шўнғиб кетди.

Ижодкор оналик бахтига муяссар бўлди. Мана энди кичкинтой бағишлаган шодликдан илҳомланиб, янги қўшиқни тингловчиларга тақдим этиш ниятида.
Матни Бобур Бобомурод, мусиқаси Азим Муродов томонидан яратилган “Қора кўз” номли тарона яқин кунларда тингловчиларга тақдим этади.
Маълумотларга қараганда, мазкур қўшиққа клип ҳам суратга олинар экан. Видеоклип қизиқарли сюжетларга бой бўлади. Машҳура Эргашеванинг ушбу янгилиги дилингизга олам олам қувонч бағишлайди деган умиддамиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol