Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиғи Артур Саркисян ижросида
Маълумки, сўнги йилларда Улуғбек Раҳматуллаевнинг қўшиқлари дунё кезмоқда. У яратган ҳар бир тарона тингловчилар, мухлислар қалбидан чуқур жой эгалламоқда. Ҳаттоки ҳавас қилиб, чет давлатларда ижод қилаётган хонандалар ҳам ўз тилида куйлаб келаётгани сир эмас. Бугун ана шундай хонандалардан яна бири маълум бўлди. Артур Саркисян Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Кўзларингга қараб” композициясини ижро қилди. “Моя невеста” деб номланган мазкур қўшиқ ва унинг клипидан парчани хонанда Улуғбек Раҳматуллаев ижтимоий тармоқлар орқали кузатувчилари билан бўлишди.
“-Ана яна навбатдагиси энди “Кўзларингни қараб”. Мен куйлаган тури айрилиқ ҳақида эди. Лекин бу болакай тескарисини куйлабди. Ёмонмас-а? Менимча Армения, яна билмадим, балки Доғистон...Лекин хурсандман.”- дея хонанда изоҳ қолдирди жойлаган видеолавҳасида.