Ҳиндистонда ўзбек ижодкорлари томонидан “Намасте муҳаббат” номли картина суратга олинмоқда
Сана: 14.05.2017
3842
Айни дамда кетма- кет фильмлар омма эътиборига намойиш этилмоқда. Шу билан бирга бир нечта картиналар устида суратга олиш ишлари ҳам олиб борилмоқда. “Намасте муҳаббат” номли янги фильм ҳам ана шундай сирасига киради. Мазкур картина Дилшод Аҳмедов режиссёрлигида суратга олинмоқда ва съёмка жараёнлари Ҳиндистонда ҳамда Тошкентда бўлиб ўтмоқда. Фильмнинг ғояси муаллифи Нилуфар Худойбердиева.
Фильм мелодрамма жанрида бўлиб хозирги ёшларни тўй-маросимларга ҳаддан зиёд берилиши ва унинг оқибатлари ҳамда кутилмаган севги мавзусида бўлиб икки севишганлар ролини Лола Пиримқулова ва Бехруз Тохиров ижро этмокда. Шунингдек ролларда кўплаб таниқли киноактёрлар иштирок этиши кутилмоқда.