“Бибихоним”нинг давоми суратга олиниши мумкин
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Сардор Раҳимхон яқиндагина янги “Бибихоним” қўшиғи ва унга ишланган тарихий видеоклипни халқимиз ҳукмига ҳавола қилган эди. Мухлислар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинган ушбу ижод маҳсули қисқа фурсатда томошабинлар қалбини забт этди. Клип халқимизга шу қадар манзур келган эканки, омма томонидан клипнинг давомини суратга олиш таклифи билдирилмоқда. Сардор Раҳимхоннинг маълум қилишича, унинг ўзи ҳам клипни биринчи бор томоша қилганида режиссёрга шу эртакнинг давомини кўришни исташини айтиб ўтган. Ҳозирда хонанда шу мавзу борасида бош қотирмоқда. Клипни давомини суратга олиш керакми ёки? У ушбу савол билан мухлисларига ҳам ижтимоий тармоқлар орқали мурожаат қилди. Бу билан у халқимиз фикрини ҳам яқиндан ўрганиб, бир қарорга келиш ниятида. Сиз нима дейсиз? Клипнинг давоми тасвирга туширилишини истармидингиз? Агар ушбу видео асардан ҳали ҳам баҳра олмаган бўлсангиз ҳозироқ томоша қилинг ва ўз фикрингизни ёзиб қолдиринг.