Дилсўз тез кунда янги қўшиғини тақдим этмоқчи
Сана: 14.04.2017
3879
Ёш бўлса-да кўпгина ютуқларга эришган, халқимиз меҳрини қозонган хонанда Дилсўз айни дамда янги тарона устида ижодий иш олиб бормоқда. “Биласан” номли мазкур мусиқий асар Баҳодир Низомов ҳамда Аҳмад Ҳожиматов билан ҳамкорликда ёзилмоқда. Дилсўзнинг ҳар бир ижод намунаси ўз тингловчиларини топиб, халқимиз орасида илиқ кутиб олинади. Навбатдаги мусиқий асар ҳам ана шундай талабгор қўшиқлари каби ўз мухлисларини топишига ишончимиз комил. Хонандага омад тилаймиз ва янги ижод намунасини кутиб қоламиз.