“ДИЁР”ДАН ЯНГИ ТАРОНА ВА ИЛК СУҲБАТ
Шу кунларда энг ёш гуруҳ сифатида тингловчилар эътиборига тушаётган “Диёр” гуруҳи “Жанона” номли янги қўшиғи билан 13 май куни соат 18:20 да “Ўзбегим таронаси” радиоси меҳмони бўлди.
Албатта, анъанага мувофиқ янги қўшиқни тақдим этган гуруҳ бошловчи Турсуной Алимова билан бўлган суҳбат жараёнида илк бора эжонли эфир орқали суҳбатда бўлишаётгани учун анчагина ҳаяжонланишганини яшириб ўтиришмади. Ҳаттто, суҳбат олдидан саволларга жавоб бера олмай ҳаяжондан суҳбатлаша олмасликларини таъкидлашди.
Аммо, бошловчи қизиқарли саволлар кетма-кетлигини ошириб, суҳбатга чорлаганидан сўнг гурунглашув қизғин тусга кирди.
Шу ўринда эслатиб ўтамиз, қўшиқ мусиқаси, сўзи ва аранжровкаси Жамшид Атабоевга тегишли. Ғоя муаллифи эса “Диёр” гуруҳининг ўзи. Тарона радио тўлқинида жаранг сочиши билан барча мухлис ва тингловчилар тўхтовсиз равишда қўнғироқ қилишда давом этишди.
Барчанинг фикри аъло. Қўшиқ миллий руҳ ва йўналишда тайёрланганлиги учун кўпчиликка мақул келган. Ҳатто, иш бошида турган баъзи бир уй бекалари хамир қора туриб, мириқиб рақсга тушишган экан.
Диёр гуриҳида янгиликлар бисёр. Шу кунларда янги клип суратга олиш ниятида. Бу ҳақида батафсил кейинчалик маълумот берамиз.
Ҳозир эса сайтимизда премьера қилинган “Жанона” таронасини тинглаб баҳо беринг.