Шоҳрух Мирзодан янги қўшиқ премьераси
Сана: 05.04.2017
3679
“Ёрим дема” қўшиғи билан халқимиз ишончини оқлаб келаётган, мухлислар назарига тушган иқтидорли ижодкор Шоҳрух Мирзо сўнгги кунларда қизғин ижод билан банд. Хонанданинг сўнгги кунларда яратилган тароналаридан бири “Ўзбегим Таронаси” радиосининг премьера лойиҳаси орқали жаранг сочди. “Нишатдинг” номли бу композиция Шўх ва рақсбоп бўлиб, халқимизга яхши кайфият улашишига шубҳамиз йўқ. Тарона муаллифларига тўхталадиган бўлсак, сўзи, мусиқаси Фаррух Соҳиб билан ҳамкорликда яратилган. Мақсуд Бектурдиев эса аранжировкаси устида ишлаган.
Сайтимизнинг Telegram’даги расмий каналига обуна бўлинг ва янгиликларни кузатиб боринг!