“Кетаман дедимми, кетаман” фильмининг намойиши бўлиб ўтди
Сана: 21.03.2017
5074
21-март куни Алишер Навоий номидаги киносаройида режиссёр Иқбол Мелиқўзиевнинг “Кетаман дедимми, кетаман” номли картинасининг илк намойиши бўлиб ўтди.
Наврўз айёмига уланган мазкур премьера ўзгача кайфиятда ўтказилди. Картина намойишини кино ихлосмандлари интизорлик билан кутишганини ташриф буюрган томошабинларнинг нигоҳидан англаш қийин эмас эди.
Тақдимотни телебошловчи Аҳрор Қўшматов олиб борди. Тадбир давомида кино ижодкорларни бирма-бир таништириб, фильм ҳомийлари томонидан премьерагача ўтказилган танлов ғолиблари тақдирландилар.
Фильмда бош ролларни Шаҳзода Муҳаммедова, Асқар Ҳикматов, Матёқуб Матчонов, Ҳосият Ҳусанова ва бошқалар ижро этишган. Мазкур картинани сиз 22-мартдан бошлаб юртимиз кинотеатрларида томоша қилиш имконига эгасиз.