“Жоним йиғлоқи” картинасининг илк намойиши ўтказилди
Сана: 15.03.2017
7214
15-март куни Отабек Мирзахолов режиссёрлигида яратилган “Жоним йиғлоқи” картинасининг премьераси бўлиб ўтди. Фильм тақдимотига кино ижодкорлар, хонандалар, режиссёрлар, мухлислар ва ОАВ ходимлари иштирок этишди. Бадиий қисмни бошловчи Акмал Мирзо очиб берди. Картина ижодкорлари билан бирма-бир таништирилди.
Мазкур фильмда бош ролларни Шерзод Бин ва Ситора Алимжонова ижро этишган. Бундан ташқари Саида Раметова, Жумадилла Раметов, Матёқуб Матчонов, Ҳосият Ҳусанова, Шукурилло Исроилов ва бошқаларни бетакрор образларда кўрасиз.