Бетакрор Шаҳзода тез кунда кутилмаган йўналишдаги қўшиғи ва унинг клипини намойиш этади.

Сана: 12.03.2017 5202 қайноқ

Бетакрор Шаҳзода тез кунда кутилмаган йўналишдаги қўшиғи ва унинг клипини намойиш этади.

Бундан бир неча кун олдин эстрадамизнинг мафтункор хонандаси Шаҳзода мухлислари учун ажойиб совға тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эдик. Бугун эса мазкур туҳфа борасидаги аниқ маълумотларни биринчилардан бўлиб сизларга маълум қилмоқчимиз.

Бетакрор Шаҳзода тез кунда кутилмаган йўналишдаги қўшиғи ва унинг клипини намойиш этади.

Ҳозирги кунда май ойида бўлиб ўтадиган яккахон концерт дастурига катта тайёргарлик олиб бораётган хонанда ўз йўналишидан буткул фарқ қиладиган ва сиз кутмаган услубдаги янги қўшиғини ёзиб тугатди. Бу қўшиқнинг номи “Ёмғир” деб номланади.

Бетакрор Шаҳзода тез кунда кутилмаган йўналишдаги қўшиғи ва унинг клипини намойиш этади.

Қўшиқ Нодир Азимов сўзи, Иқбол Муҳаммад мусиқаси ва Аҳлиёр Азимов аранжировкаси билан яратилган. Сўнгги икки кун ичида мазкур композиция учун видеоклип ҳам тасвирга олинди. Серқирра ижодкорлар Сарвар ва Комил режиссёрлигида яратилаётган клипнинг бош қаҳрамонини яратиш ҳар доимгидек маҳоратли актёр Улуғбек Қодировга топширилди. Бундан англаш мумкинки,  клип сюжетида хонанданинг ўзи ҳам иштирок этади. Тасвирчилар “Shohona creative group” студиясининг операторлари Шаҳзод ва Бегзод.

Бетакрор Шаҳзода тез кунда кутилмаган йўналишдаги қўшиғи ва унинг клипини намойиш этади.

Биламизки, бу жуфтлик яратган ҳар бир образи у хоҳ клип бўлсин, хоҳ кино халқимизга манзур келади ва мухлислар уларни ҳар доим қайта кашф этишади. Бу сафар ҳам улар кутилмаган образларда намоён бўлиб, ўз мухлисларини лол колдириши тайин. Шундай экан, тез кунда тақдим этилиши режалаштирилаётган клипни кутиб қолинг ва бизни кузатиб боринг.

Бетакрор Шаҳзода тез кунда кутилмаган йўналишдаги қўшиғи ва унинг клипини намойиш этади.

Бетакрор Шаҳзода тез кунда кутилмаган йўналишдаги қўшиғи ва унинг клипини намойиш этади.

Бетакрор Шаҳзода тез кунда кутилмаган йўналишдаги қўшиғи ва унинг клипини намойиш этади.

 

 

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol