Жаҳонгирнинг ижодида нима гап?
Сана: 28.02.2017
5401
Эстрадамизнинг ёш ва истеъдодли ижодкори тиниб-тинчимас Жаҳонгир “Жамул жам” қўшиғидан кейин яна бир янги қўшиқ устида иш олиб бормоқда. “Лола” деб номланган таронанинг овоз ёзиш ишлари деярли ниҳоясига етиб қолди. Тез кунда “Ўзбегим Таронаси” радиоси ва юртимизнинг етакчи радио тўлқинлари орқали халқимиз ҳукмига ҳавола этилади.
Мазкур композиция учун видеоклип тасвирга тушириш режалаштирилган ва айни дамда тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда. Клипнинг ғояси ва режиссёрлари эса “ComedyUz” резидентлари бўлмиш Ҳасан Ва Ҳусан учлиги. Яқин кунларда намойиш этиладиган ушбу тарона ва унинг клипини кутиб қолинг.