Дилафруз Ҳайитматова янгича имиджда намоён бўлди

Сана: 22.02.2017 5191

Дилафруз Ҳайитматова янгича имиджда намоён бўлди

Яқиндагина тақдим қилган “Бум-бум” қўшиғи билан кўпгина мухлисларни ўзига жалб эта олган хонанда Дилафруз Ҳайитматова куни кеча инстаграм ижтимоий тармоғи орқали янгича имиджда кўриниш берди. Янги ва ўзгача услубда яратилган имидж барчани лол қолдирди десак янглишмаймиз. Хонанда бу образни яратишда стилист-визажист Лидие Андре билан ҳамкорлик қилди.

Дилафруз Ҳайитматова янгича имиджда намоён бўлди Дилафруз Ҳайитматова янгича имиджда намоён бўлди

Дилафруз Ҳайитматова мухлислар меҳрини чуқурроқ қозонишга қаттиқ бел боғлаган кўринади. Чунки, у сўнгги кунларда нафақат янги имидж устида, балки, тиним билмай ижод қилиб, янги қўшиқ ва клиплар яратиш билан ҳам банд. Ҳозирги кунда “Бум-бум” қўшиғи учун тасвирга олинган клипнинг монтаж ишлари деярли якунланди. Тез кунда эса премьера. Кутинг ва кузатиб боринг.

Дилафруз Ҳайитматова янгича имиджда намоён бўлди Дилафруз Ҳайитматова янгича имиджда намоён бўлди

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol