"Соғинч" Моҳимдан яна янги премьера
Ёқимли овози билан халқимиз меҳрини қозониб келаётган хонанда Моҳим бир зум ҳам ижоддан чалғимай, янги тароналар яратиш билан банд. Бугун "Ўзбегим таронаси" радиоси орқали премьера этилган "Соғинч" номли мусиқий композиция хонанданинг навбатдаги ижод маҳсули бўлиб, тингловчилар томонидан илиқ қарши олинди.
Таниқли шоир Шарофиддин Болтабоев шеъри, Аҳмад Ҳожиматов мусиқаси билан яратилган тарона учун Рустам Тулашев янгича сайқал берган. Хонанданинг айтишича, мазкур тарона икки кун ичида тайёр ҳолга келтирилган. Энди эса қўшиқ ҳақида мухлисларнинг фикри хонандани қизиқтирмоқда.
Моҳим навбатда яна иккита, "Ватан бизни асрайди" ҳамда "Сенсиз" номли композицияларни тайёрлаб қўйган ва уларни тез кунда кетма-кет премьера тарзида мухлисларига тақдим этиш истагида. Улардан бири, яъни "Сенсиз" таронаси учун видеоклип суратга олиш ишларига тайёргарлик жараёнлари кетмоқда. Режиссёр Рауф Набиев томонидан тасвирга олинадиган видеомаҳсулот ҳақида кейинроқ батафсил хабар берамиз. Ҳозир эса "Соғинч" композициясини тинглаб, ўз фикрларингизни билдиринг.