Дилсўз ижодидаги навбатдаги қўшиқ премьераси – “Қурбонинг бўлай”
Сана: 15.02.2017
4150
“Ниҳол” мукофоти совриндори, хушовоз хонанда Дилсўз бугун “Ўзбегим Таронаси” радиоси орқали ўзининг навбатдаги қўшиғини тақдим қилди. Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан кутиб олинган мусиқий асар “Қурбонинг бўлай” деб номланган бўлиб, у Мир Алишер Навоийнинг “Фарҳод ва Ширин” достонидан олинган. Мусиқаси Баҳодир Низомов томонидан басталанган. Аранжировкасини эса Умид Обидов амалга оширган. Марҳамат тингланг ва баҳо беринг.