Азиз Раметовдан янги видеоклип

Сана: 01.05.2014 2771

Актёрлик соҳасида катта маҳоратга эга Азиз Раметов қўшиқ куйлаш борасида ҳам ўз ўрнини эгаллаш учун тинимсиз меҳнат қилмоқда. 

Бугунги кунда Азиз Раметов нафақат ўзбек тилида, балки рус ва инглиз тилларида ҳам ижод қилмоқда. Ижодидаги "Мажнун дарди" дея ном олган учинчи альбоми айни вақтда тайёр ҳолатда. Альбомдан жами 20 та тарона жой олган бўлса, шундан 5 таси рус тилида, 5 таси инглиз тилида ва яна 10 таси ўзбек тилида куйланган қўшиқлардир. Ана шу альбомдан жой олган "Ҳамон ёдимда" номли таронага ишланган видеоклипни бугун сайтимиз орқали тақдим этмоқдамиз. 

Бу видеоклипни суратга олиш ишлари жаҳоннинг йирик шаҳарлари - Дубай, Истанбул, Москва ва давлатлари - Америка, Озарбайжонда олиб борилган. Видеода қизиқарли сюжет воқеаси гувоҳига айланасиз. 

Бундан ташқари, Азиз Раметов эстрадамизнинг яна бир шаддод вакиласи билан "За спорт" дея ном олган дуэт тарона ҳам куйлади. Дуэтдош эса Муниса Ризаева. Мазкур тарона ҳам тез кунларда премьера қилиниши ваъда қилинди. 

Кино соҳасида эса Азиз Раметов катта туҳфа тайёрламоқда. Маиший ва ижтимоий аҳамиятга эга мавзуда яратилган картина май ойида премьера қилиниши кутилмоқда. 

Марҳамат видеоклипдан баҳраманд бўлинг...

 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol