Гули Асалхўжаева янги видеоклип тасвирга олдирди
Сана: 06.12.2016
5979
Хушовоз хонанда Гули Асалхўжаева ҳам қизғин ижод уммонида. Хонанда куни кеча янги видеоклипини тасвирга олдирди. “Бормайман” деб номланган бу қўшиқ радиотўлқинлар узра жаранг сочган эди. Ўз тингловчиларини топган бу таронанинг видеоклипини ҳам намойиш этиб, мухлисларини хушнуд этиш истагида.
Шу истакни амалга ошириш учун у ўз жамоаси билан қаттиқ бел боғлади. Бу клип сюжетида эртак қаҳрамонлари истеъдодли актёр ва актрисалар томонидан жонлантирилган. Унда Асқар Ҳикматов, Шахзода Мухаммедова, Анжела Эсимбетова ва Ўзбекистон санъат ва маданият институтининг талабалари иштирок этишди. Тез кунда оммага намойиш қилиниши кутилаётган клипнинг режиссёри Ҳабибулло Набиев. Тарона Баҳодир Низомов ва Умид Обидовдан билан ҳамкорликда яратилган.