РОК ЙЎНАЛИШИДА БИРИНЧИ ЎЗБЕК ҚИЗЛАРИНИНГ ГУРУҲИ!

Сана: 27.04.2014 6961

“Ўтов”, “Қор қўйнида лола”, “Однокласники.ру” фильмлари орқали мухлислари қалбидан жой олган актриса Замира Бешимова ўзини хонанда сифатида ҳам синай бошлаган эди. Шу кунга қадар рок йўналишида бир неча янги тароналарни куйлаб мухлислари эътиборига тақдим этган. 

Эслатиб ўтамиз, шоу-бизнес оламида шу кунга қадар рок йўналишида ижод қилувчи аёл хонанда чиққан эмас. Замира Бешимова эса мазкур йўналишда илк бора дадил қадам қўйди. Эндиликда у фақат жонли ижрода куйлайдиган қизлардан иборат гуруҳ тузишга ҳам муваффақ бўлди. Гуруҳ номи “Тўмарис”. Унинг солисти эса Замира Бешимованинг ўзи. Умидли ижодкорнинг маълум қилишича, гуруҳдаги уч қиз рок мусиқачилари. Яқиндагина улар мухлисларига “Алвидо” қўшиғини тақдим этган эди. Куни-кеча эса яна бир янги таронага илк клипни суратга олишди. 

Пойтахтимизнинг “Azia Trans Terminal” қўшма корхонасида тасвирга олиш ишлари олиб борилган “Тўмарис” гуруҳининг навбатдаги “Гуноҳ қилма” қўшиғига клипни ёш ва истеъдодли режиссёр Икром Али суратга олди. 

Қизиқарли жиҳати хонанда ва гуруҳдаги уч мусиқачи қизлардан ташқари 100 га яқин раққос йигит-қизлар ҳам тасвирга олиш ишларида тер тўкишди. Тез кунларда клип тайёр ҳолатга келади. Албатта, биринчилар қаторида сайтимиз орқали томоша қилиш имкониятига эга бўласиз.

Ҳозирча, тасвирга олиш жараёнидан фотосуратларни томоша қилинг... 

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol