ДИЛШОД ҲОЛИҚОВ ПРЕМЬЕРАГАЧА КЛИП ҲАМ ҲОЗИРЛАМОҚДА
Ёш хонанда Дилшод Ҳолиқов ижодида ҳам айни дамда янгиликлар бисёр. Бирданига янги қўшиқ ва унга тезкор равишда янги видеоклип ҳозирлаётган хонанда 1 май куни “Ўзбегим таронаси” радиоси орқали премьера қилишни кўзламоқда.
Шунингдек бир вақтнинг ўзида қўшиққа тасвирга олинган клипни ҳам сайтимиз орқали тақдим этиш ниятида. Мазкур янги тарона эса “Дона-дона” дея номланади. Рақсга чорловчи шўх таронанинг матни Ягзонга, Мусиқаси Бахтиёр Бердиевга, аранжировкаси эса Азиз Йўлдошовга тегишли. Мазкур композицияни тез кунларда сайтимиз орқали тинглаш ва унга ишланган янги видеоклипни томоша қилиш иимкониятига эга бўласиз.
Хонанда ижод қилишда асло тўхтагани йўқ. Бира тўла яна иккита тарона ҳозирламоқда. Илҳом Маматов билан ҳамкорликда тайёрланаётган қўшиқларнинг бири сокин, иккинчиси эса шўх. Бу ҳақида кейинроқ тўлиқ хабар берамиз. Бизни кузатишда давом этинг…
Дарвоқе, клипни маҳоратли режиссёр Ёдгор Носиров суратга олмоқда. Ҳозирда, Ўзбекистон Давлат Консерваториясида бўлиб ўтган тасвирга олиш жараёнидан фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин.