Муниса Ризаева иккита янги қўшиқ ёзди
Сана: 29.09.2016
4614
Эстрадамизнинг порлоқ юлдузи, ижтимоий тармоқларда фаол бўлган хонандалардан бири Муниса Ризаева куни кеча ижодидаги сўнгги янгиликлар ҳақида айнан инстаграмда ёзиб қолдирди. Хонанданинг маълумотларига қараганда, у бирданига иккита янги қўшиқ яратмоқда. “Хафа хафа” ва “Қоп-қора” деб номланган бу тароналарни ёзиш жараёнидан у видеолавҳани ҳам жойлаган. Шунингдек, хонанда бу янгиликни мухлислари билан бўлишар экан, ўзининг ижодий жамоасига ҳам миннатдорчилигини изҳор қилди. Демак, севимли хонандангиздан тез кунда яна янги қўшиқлар кетма-кетлигини қарши оласиз. Ҳозирча бизни кузатишда давом этинг.