Осиё гуруҳи “Юрагимдасан” номли қўшиғини тақдим қилди

Сана: 28.09.2016 2780

Осиё гуруҳи “Юрагимдасан”  номли қўшиғини тақдим қилди

Истеъдодли ижодкорлардан иборат Осиё гуруҳи вакиллари  бугун юртимизнинг етакчи радиотўлқинлари уза ўзларининг навбатдаги “Юрагимдасан” номли қўшиғини тақдим қилишди. Тингловчилар томонидан ижобий фикрлар билан қарши олинган тарона Шаҳбоз билан ҳамкорликда яратилган. Композицияга Жасур Бадалбоев  мусиқий безак берган. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Гуруҳ ижодкорлари мазкур ижод маҳсулига видеоклип ҳам тасвирга олдиришган. Мухлисларии икки ҳисса хушнуд этиш истагида бўлган Осиё гурҳи, бугун бу тилакларини сайтимиз орқали амалга оширишмоқда. Нозим Жумаев режиссёрлигида тасвирга туширилган видеоклипдан баҳра олинг. Қўшиқ ва клип ҳақидаги фикрларингизни кутиб қоламиз.

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol