Улуғбек Раҳматуллаевнинг “Табиб”ига баҳо беринг
Сана: 01.08.2016
3205
қайноқ
Ўзининг дилтортар тароналари билан мухлислар қалбидан чуқур жой эгаллаган хонанда Улуғбек Раҳматуллаев узоқ кутилган “Табиб” қўшиғини халқимизга тақдим қилди. Кутилганига яраша хонанда мухлисларига мазкур композицияни рус тилидаги талқинини ҳам куйлаб, тақдим қилиб икки кара хушнуд этди дея оламиз.
Мазкур композициянинг муаллифларига тўхталадиган бўлсак, тарона сўзи Тоҳир Муҳаммад қаламига мансуб. Мусиқаси эса Иқбол Муҳаммаджон томонидан басталанган. Таронага Жасур Бадалбоев мусиқий безак берган. Қолаверса, бу қўшиққа видеоклип тасвирга олинган бўлиб, унда бош ролларни Раъно Шодиева, Ҳасан Мақсудов ва Анастасия Ковба ижро этишган. Клип режиссёри Санжар Маткаримов. Оператор Рустам Муродов. Марҳамат томоша қилинг.