Романтик хонанда Нилуфар Усмонова чин севишини тан олди
Самимийликда тенги йўқ романтик ва шўх-шодон хонанда Нилуфар Усмонова яқиндагина янги видеоклип устида иш бошлагани ҳақида хабар берган эдик. “Чин севаман” деб номланган янги тарона учун яратилган мазкур видеоклип бугун сайтимиз орқали омма эътиборига ҳавола қилинмоқда.
Хонанда кутилмаган ижод маҳсуллари билан мухлисларини доимо лол қолдириб келган ва бу сафар ҳам буни уддасидан чиқди деб баралла айта оламиз. Оилавий ҳаёт мавзуси мухлисларга бу клип орқали ўзгача талқинда етказиб берилган. Кайфиятни кўтарувчи қўшиққа олинган клип томошабинни беихтиёр ўзига жалб қилади. Ушбу клипда Нилуфар Усмонова уй бекаси, унинг турмуш ўртоғи ролида эса Алишер Узоқов. Бош қаҳрамонлардан ташқари хонанданинг фарзандлари илк маротаба онажонисининг клипларида суратга тушишганини ҳам гувоҳи бўлишингиз мумкин.
Ижодий жамоа ҳақида тўхталадиган бўлсак, трек ва сюжет жанрида тасвирга олинган клипнинг ғояси Жаҳонгир Аҳмедовга тегишли. Клипмейкер Жаҳонгир Ибрагимов. Таронанинг сўзи Якзон қаламига мансуб. Мусиқаси Жасур Абдураҳмонов томонидан басталанган. Марҳамат клипни томоша қилинг. Ўз фикр-мулоҳазаларингизни билдиришни унутманг.