ОДИЛ ТЎЛАГАНОВ ИККИТА ШЎХ ТАРОНА ҲОЗИРЛАМОҚДА

Сана: 11.04.2014 4614

“Яллей” номли рақсбоп қўшиқ яратиб, мухлислар диққат марказида юрган Одил Тўлаганов айни дамда қизғин ижод палласида. Мухлисларига бир эмас, икки янги таронани тақдим этиш ниятида.

 

Яратилаётган янги қўшиқларнинг ҳар иккиси ҳам шўх тарона. “Яллей” қўшиғи омадли чиққанидан руҳланган хонанда, яна худди мана шундай кўтаринки кайфият баҳш этувчи тароналар яратишга аҳд қилган кўринади. Ҳозирча, иккала қўшиқнинг ҳам номлари сир тутилмоқда. Бироқ мавзу, албатта, севги ва муҳаббат ҳақида. 

Биринчи шўх тарона Жамшид Шодиев ҳамкорлигида тайёрланмоқда. Бу қўшиқнинг сўзи ва мусиқаси ҳам Жамшид Шодиевга тегишли. Иккинчи тарона эса Равиль Гимазутдинов ғояси ва мусиқаси асосида ҳозирланяпти. Яқин кунларда иккала шўх ва рақсбоп қўшиқлар тайёр ҳолатга келади. 

Албатта, биринчилар қаторида “Ўзбегим таронаси” радиоси ва сайтимиз орқали кетма-кет равишда тақдим этилади. Демак, тез кунларда Одил Тўлагановдан икки шўх таронанинг премьерасини қарши оласиз. 

Ҳа, айтганча, хонанда май ойида бу икки шўх таронага клип суратга олишни ҳам режалаштирган. Демак, шўх тароналар премьерасидан сўнг, клип тақдимотини ҳам қарши оласиз...

Манзил:

Маъмурият билан алоқа

Сайт маълумотларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда, манба кўрсатилиши шарт.

Алоқа:

e-mail:info@popcorn.uz

Stop 00:00:00 Vol