XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири "Андижон полькаси" янгича талқинда
Ёш истеъдод соҳиби Абдулазиз Зокиров Тв каналлар орқали кўпчиликнинг диққатини тортгани аниқ. Бир қатор композицияларига скрипка чалган ҳолда жўр бўлаётган ижодкорнинг яратган видеоклиплари томошабинлар эътиборига тушишга улгурди. Абдулазиз бугунги кунда яна янги ижод маҳсулини яратиш билан банд.
Биз биламизки XX асрнинг энг машҳур шлягер ва рақсбоп мусиқаларидан бири бу "Андижон полькаси"дир. Мазкур полька асли андижонлик Ориф Тошматов қаламига мансуб бўлиб бу инсон Ориф гармон таҳаллуси билан ҳалқ орасида танилган. "Андижон полькаси" ўзбек ҳалқ чолғу мусиқасининг шоҳ куйларидан ҳисобланиб, оҳангида ҳақиқий ўзбекларга ҳос бўлган ғайрат, шижоат, шўҳчанлик ва албатта чапдасталик бор.
Абдулазиз Зокиров мазкур ҳалқ ичида машҳур ва севимли бўлган полькани ёш авлод ўртасида янада давомий довруқ сочиши учун, мусиқани асл полькадан андоза олган ҳолда бойитиб сайқаллаб, замонавий ўзига ҳос саунд билан бойитди.
Шу кунларда ижодий жамоаси билан бирга рақсбоб бўлган "Андижон полькаси" учун "Паризода" гурухининг раққоса қизлари кўмагида видеоклип суратга олинди. Тез кунда биринчилардан бўлиб янги видеомаҳсулотни сайтимиз орқали томоша қиласиз.